Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳамадоний Юсуф

Ҳамадоний Юсуф - (1048, Ҳамадоннинг Бузанжирд қишлоғи - 1141, Афғонистоннинг Бомиён ш.) - тасаввуфнинг йирик намояндаси, машҳур олим. Бағдодда Абу Ишоқ Шерозийдан таҳсил олган. Исфаҳон, Самарқанд, Бухорода ўз билимини оширган. Тасаввуфни Абу Али Фарюмодий, Абдуллоҳ Жувайний ва Ҳасан Симнонийдан ўрганган. Замонасининг етук алломалари Абдулқодир Гилоний (Ғавсул-аъзам), Имом Раззолий, шайх Ҳамидуддин Мултоний билан мулоқотда бўлган. 30 марта ҳаж зиёратига борган. Ҳ. Бухорода узоқ муддат яшаб, Аҳмад Яссавий ва Абдулхолиқ Риждувонийни тарбиялаб, вояга етказган. У кейинчалик хожагон-нақшбандия тариқатининг бош шиорларига айланган "хуш дар дам", "назар бар қадам", "сафар дар ватан", "хилват дар анжуман" қоидаларини ишлаб чиққан. Халифаларидан 4 нафари: Хожа Абдуллоҳ Барқий (Баррақий) Хоразмий, Хожа Ҳасан Андоқий Бухорий, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний устозидан сўнг муридларнинг тарбияси билан шуғулланганлар. Ҳ. "Рутбат ул- ҳаёт"("Ҳаёт мезони"), "Кашф", "Рисола дар одоби тариқат", "Рисола фи аннал-кавна мусаххарун лил/инсон", "Рисола дар ахлоқ ва муножот" каби асарларни ёзган. "Ҳаёт мезони" рисоласи ўзбек тилида ҳам нашр қилинган (Т., 2003). Ҳиротдан Марвга қайтаётганда Бомиён ш.да вафот этган. Кейинчалик хоки муридлари томонидан Марв ш.га кўчирилиб, қайта дафн этилган. Ҳ. ҳақида Абдулхолиқ Риждувоний, Фаридиддин Аттор, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ўз асарларида муҳим маълумотлар келтиришган.



Топ рейтинг www.uz Openstat