Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳанафийлик

Ҳанафийлик - суннийликдаги диний-ҳуқуқ мазҳабларидан бири. Абу Ҳанифа асос солган. Ундан кейин Ҳ. мазҳаби қоидалари Абу Юсуф Ёқуб (795 й. в.э.), Муҳаммад аш- Шайбон (804 й. в.э.), Қудурий (1036 й. в.э.) ва б. асарларида ишлаб чиқилган. Бу мазҳаб тарафдорлари фиқҳнинг тўрт асосий манбаини эътироф этиш (қ. Усул ал-фиқҳ) билан бирга бошқа оқимлар вакилларига нисбатан фиқҳ талабларига риоя этишнинг оқилона усулларидан кенгроқ фойдаланади. Бу мазҳабнинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: Қуръон ҳуқуқ манбаи сифатида ҳеч сўзсиз, тўлалигича қабул қилинади; сунна мустақил манба сифатида қаралади, бироқ ҳадислар жиддий танловдан ўтган бўлиши лозим; аввал ўтган уламолардан мерос бўлиб қолган келишилган фикр (ижмо) фақат саҳиҳ ҳадис ривоятчиларидан чиққан такдирдагина ҳисобга олинади. Лекин, янги масалалар тадқиқ қилинаётган вақтда бошқа ҳар қандай обрўли уламоларнинг гуруҳининг ижмоси қабул қилинади ва шу тариқа диний ижмолар вужудга келиши имкони яратилади. Қиёс бўйича ҳукм ҳар қандай саҳиҳ манба асосида ҳам бўлиши мумкин. Агар қиёс бўйича ҳукм зарарли ёки мавҳум натижага олиб келса, истиҳсон бўйича қарор қабул қилинади. Ҳ. мазҳаби оддий ҳуқуқ (урф)дан ҳам ҳуқуқнинг кенг мустақил ёрдамчи манбаи сифатида фойдаланишга имкон беради, бу ҳол ҳаётий эҳтиёжларни ва маҳаллий одатларни ҳисобга олиб ҳуқуқий қарорлар қабул қилиш имконини беради. Бу мазҳаб қоидалари мўтадиллиги, бирмунча юмшоқлиги, қулайлиги, халқларнинг маҳаллий анъаналарини эътиборга олганлиги сабабли 11-а.дан бошлаб шимол ва шарққа кенг ёйилган. Кичик Осиё, Болқон, Шим. Кавказ, Қора денгаз, Волга бўйлари, Ўрта Осиё, Афгонистон, Ҳиндистон ва Хитойнинг олис кенгликларигача бўлган ҳудудларга тарқалган. Ҳоз. даврда дунё мусулмонларининг қарийб ярми Ҳ. мазҳабида.



Топ рейтинг www.uz Openstat