Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижрий йил ҳисоби

Ҳижрий йил ҳисоби - халифа Умар ибн Хаттоб томонидан жорий қилинган мусулмонлар йил ҳисоби. Муҳаммад (сав) ва сафдошларининг Маккадан Мадинага кўчиши (қ. Ҳижра) билан боғлиқ. Қамарий (ҳижрий-қамарий йил) ва шамсий (ҳижрий-шамсий йил)га бўлинади. Қамария бўйича Ҳ. й. ҳ. 622 й.нинг 16 июлидан бошланиб, синодик ой (29, 530588 кун)га асосланган. 12 ойдан иборат бир қамарий йил 354,3671 кундан иборат. Қамарий йидда 1, 3, 5,-7, 9 ва 11-ойлар 30 кундан қолганлари 29 кундан бутун қилиб олинган, Ойлар тартиби билан муҳаррам, сафар, рабиул аввал, рабиул охир, жумодил аввал, жумодил охир, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол. зулқаъда, зулҳижжа деб аталади. Қамарий йил тропик йилдан (ҳоз. фигорий тақвимидан) 10-12 кун қисқа. Агар григорий тақвимида оддий йил, қамарий тақвимда эса, кабиса йили бўлса. уларнинг фарқи 10 кун, иккала тақвимда оддий ёки кабиса йиллари бўлса, фарқи 11 кун. қамарий тақвимда оддий ва григорий тақвимида кабиса йили бўлса, уларнинг фарқи 12 кун бўлиб, ойлар, фасллар бўйлаб қишдан кузга, куздан ёзга ва ҳ.к. сурилиб боради. Қамарий йилнинг баъзилари кабиса бўлишига сабаб йилнинг каср қисми (0,3671 кун) ҳар 30 йилда 11,013 кунни ташкил этишидир. Унинг 19 йили оддий (354 кунлик), 11 йили кабиса (355 кунлик), 30 йиллик арабча тсиклнинг 2, 5, 7, 10, 13, 16, 18, 21, 24, 26 ва 29-йиллари кабиса деб қабул қилинган. Қамарий ҳисоби Яқин ва Ўрта Шарқнинг кўп мамлакатлари ва б. баъзи мамлакатларда қўлланилади. Ҳижрий-шамсий йил ҳисоби 622 й.нинг баҳорги тенгкунлик куни - 21 мартдан бошлаб ҳисобланади; кейинги йил бошлари эса, 20, 21 ёки 22 мартга тўғри келади. Давомийлига григорий тақвимидаги каби 365 ёки 366 кундан иборат. Шамсий бўйича ойларнинг номлари хут, ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сумбула, мезон, ақраб, қавс, жадй ва далв бўлиб, бу ойлар доимо йилнинг маълум бир вақтларида келади. Шамсий ҳисобдан Афғонистон, Эрон, Туркия ва б. мамлакатларда фойдаланилади. Ислом диний анъанаси қамария Ҳ.й.ҳ.га асосланган, барча диний урф-одат ва байрамлар ана шу тақвим асосида ўтказилади. Ўрта Осиёда янгича йил ҳисоби кенг оммавийлашганига қадар қамария ҳисоби ҳам, шамсия ҳисоби ҳам ишлатилиб келинган. Ҳоз. вақтда Ўзбекистонда Ҳ.й.ҳ.дан диний муассасалар ва руҳонийлар фойдаланади.



Топ рейтинг www.uz Openstat