Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳумайний

Ҳумайний - Руҳулло Мусовий (1900-1989) - дин ва давлат арбоби. Эроннинг Ароқ ш. яқинидаги Ҳумайн қишлоғида руҳоний оилада туғилган. Аввал Ароқтса, кейин Қумда ўқиган, ўша ерда мадрасада дарс берган. 50-й.лар охирида Оятуллоҳ унвони билан атала бошлаган. Эронда шоҳ ҳокимиятига қарши кураш олиб боргани учун шоҳ жандармерияси томонидан 1963 й.да қамалган, 1964 й.да Туркияга бадарға қилинган. 1965 й.да Ироққа бориб, шиаликнинг муқаддас маркази ҳисобланган Нажафда мадрасада дарс берган. Шоҳ ҳукуматининг талаби билан 1978 й.да Ҳ. Ироқдан ҳам бадарға қилинган. Кувайт ҳукумати унга мамлакатга келишга ижозат бермагандан кейин, Парижда жойлашган. У ердан туриб, шоҳ ҳокимиятига қарши курашни ва Эронда бошланган инқилобий ҳаракатга йўлланма беришни давом эттирган. Шоҳ ҳокимияти ағдарилгандан сўнг 1979 й. февр.да Эронга қайтиб келган. Эрон Ислом республикаси ташкил этилгандан кейин Ҳ. расман давлатнинг диний раҳбари (вилояти фақиҳ) деб конституцияда эътироф этилган. Диний раҳнамо сифатида у "маржаи тақлид" ҳисобланиб, имом деб юритилган.



Топ рейтинг www.uz Openstat