«Музобана»–«забн» «қайтариш» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани олиб ўрнига бошқа нарсани қайтариш маъносини билдиради.
Воқеъликда эса, бир меванинг ҳўлини олиб қуруғини қайтаришга айтилади.
Мисол учун, дарахтда турган ҳўл хурмони олиб ўрнига қуруқ хурмо ёки токдаги узумни олиб ўрнига майиз қайтариш. Бу ҳолатда ҳам савдода аниқлик бўлмайди. Ҳўл мева қуритилганда ўз ўрнига олинган қуруқ мева сифати ва миқдорига тўғри келадими, йўқми маълум эмас.