Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

музораъа

«Музораъа» араб тилидаги «зироат» сўзидан олинган бўлиб, «ўстириш» маъносини билдиради. Музораъа ишнинг икки томондан бажарилишини акс эттиради ва бизнинг тилимизда «зироатда шерикчилик қилиш» дейилади. Музораъани баъзилар Мухобара ёки Муҳоқала ҳам дейдилар. Ҳаммаси «шерикчилик асосида ерга ишлов бериш» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса: «Музораъа» ҳосилнинг баъзисига шериклик учун тузилган шартномадир. Хулосасини айтадиган бўлсак, музораъа ер эгаси билан деҳқон орасида ҳосилни ҳиссага қараб тақсимлаб олиш, шартнома тузиб иш юритишдир. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳунинг наздида, у тўғри эмас. Шунингдек, имом Зуфар ва имом Шофеъий ҳам «музораъа дуруст эмас», деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat