Қозилик арабчада «Қазо» дейилади ва бир ишни «битириш» маъносини англатади. Бизда «ҳукм чиқариш» маъносида ҳам ишлатилади. Шариат истилоҳида эса, ҳукмларни лозим тутиш, хусуматларни ажрим қилиш ва низоларни кесишга «қозилик» дейилади. Қозилик фарзи кифоя иш ҳисобланади. Агар қозиликка бир киши яроқли бўлса, ўшанга бу ишни қилиш вожиб бўлади.