Ҳадд - ("тўхтатиш", "чора кўриш") - Қуръон ва суннага кўра, одоб-ахлоқ ва жамоат тартибига доир жиноятлари учун бериладиган жазолар: куфр, бузуқилиқ, сохта гувохлик, туҳмат қилиш, ичкиликбозлик, ичириб маст қилдириш, қиморбозлик, савдо қоидаларини бузиш, қаллоблик ва б. Ҳ. айрим шахсга нисбатан эмас, балки қонунга қарши содир этилган жиноятга нисбатан қўлланилгани учун томонларнинг келишуви ва авф этиш мумкин эмас ва албатта Ҳ. ижро этилмога шарт. Ҳ. фақат суднинг хукми билан берилади ва 40 дан 100 тагача қамчи ёки калтаклаш билан амалга оширилади, ундан ташқари ибратли жазо тури (таъзир) ҳам қўлланилиши мумкин. Жазо ўтаб бўлингач, албатта тавба ва каффорат тўланади. Қадимда Усмонийлар давридаги Туркияда Ҳ. йирик пул жаримаси тўлаш билан алмаштирилиши мумкин бўлган. Мана шу тартиб кўпгина ислом давлатлари қонунчилиги томонидан қабул қилинган.