Бу табақага шариат миқёсида ижтиҳод қилган улкан имомлар, мазҳаббоши фақиҳлар ва уларнинг даражасидаги зотлар кирадилар. Тўрт мазҳаб бошлиғи бўлган имомларимиз мана шу биринчи табақага кирадилар. Улар фиқҳ-нинг асл қоидаларини ишлаб чиқадилар, шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқарадилар. Улар ҳеч кимга тақлид қилмайдилар. Бу табақа ижтиҳоднинг энг олий табақасидир.