Араб тилида «иқрор» сўзи «қарор топиш», «собит бўлиш», «сокинлик» маъноларини билдиради. Иқрор орқали иқрор қилувчининг кўнгли қарор топади, сокин ва собит бўлади.
Шаръий истилоҳда эса:
Иқрор ўзида бировнинг ҳаққи борлиги тўғрисида хабар беришдир.
Иқрор шариатда ҳукм чиқариш борасида ҳужжат ҳисобланади. Бунга Қуръон, Суннат ва Ижмоъдан далил бор.