«Мукаллаф» деганда ақли расо, балоғатга етган шахс қасд қилинишини яхши биламиз. Баъзи бир таърифларда «мукаллаф» сўзининг ўрнига тўғридан-тўғри «оқил ва балоғатга етган шахс» деб кетилгани ҳам бор. «Мукаллаф» шариат ҳукмлари унга нисбатан таклиф қилинган, яъни, қилиши фарз бўлган шахс тушунилади. Бу ерда асосан балоғатга етганлик ва оқиллик кўзда тутилган.