Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оҳод

«Оҳод». Бу сўз луғатда «озчилик кишилар» маъносини билдиради. Уламолар истилоҳида эса, биринчи уч асрда ровийларининг сони мутавотир даражасига етмаган ҳадисга айтилади. Оҳод ҳадис билан собит бўлган ҳукмга амал қилиш вожибдир. Унга амал қилмаган одам тарки вожиб ила гуноҳкор бўлади.

Шу билан бирга уламолар оҳод ҳадисда келган ҳукмга амал қилиш учун баъзи шартлар ҳам қўйганлар. Жумладан, Ҳанафий мазҳаби уламолари оҳод ҳадисга амал қилиш учун учта шарт қўйганлар.

1) Ўша оҳод ҳадисни ривоят қилган шахс унга хилоф иш қилмаслиги керак. Агар ровий бир ҳадисни ривоят қилса-ю, унга амал қилмаса, унинг ривоятига эмас, амалига эргашилади. Зеро ровий ўз ривоятига унинг мансух бўлганини (амалдан қолганини) билгани учунгина амал қилмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳанафийлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган «Ит ялаган идишни етти марта ювиш» ҳақидаги ҳадисга амал қилишмаган, чунки Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ўзлари бундай идишни уч марта ювганлар. Уламолар ана шунга амал қилишни танлаганлар.

2) Оҳод ҳадисда келган нарса кўп такрорланмайдиган, кўпчилик кўз ўнгида содир бўлмайдиган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам ҳанафийлар намозда Рукуъга кетишдан олдин икки қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадисга амал қилмаганлар. Бу иш аслида кўп такрорланадиган, кўпчиликдан яширин қолиши мумкин бўлмаган нарса. Чунки намоз кўп ўқилган, намознинг ҳамма амаллари мутавотир ҳадислар билан собит бўлган. Рукуъга кетишдан олдин икки қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадис оҳод бўлиб қолишининг ўзи шубҳа туғдиради. Агар бу амал бошқа амаллар даражасида бўлганида, мутавотир ҳадис билан собит бўлар эди.

3) Оҳод ҳадисда келган нарса шариатнинг асосига хилоф бўлмаслиги керак. Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган, бировнинг серсут қўйини соғиб ичиб турган одам сут эвазига бир соъ миқдорда хурмо беради, деган ҳадис мисол бўлади. Ваҳоланки, шариат қоидаси бўйича, бир нарсанинг эвазига унинг ўзига ўхшаш нарса қайтарилади.

Қолаверса, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган бу ҳадис насх қилинган бўлиши ҳам мумкин.


Топ рейтинг www.uz Openstat