Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳл ибн Ҳунайф

Саҳл ибн Ҳунайф ибн Ваҳб Авсий ал-Ансорий, кунялари Абу Саъийд.

Исломга биринчилардан бўлиб кирган саҳобалардан. Бадр ғазотида иштирок этганлар. Уҳуд ғазоти куни айтилган вазифада собит туриб, сўнг бошқа ҳамма ғазотларда иштирок этганлар. Муҳожир Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан исломий биродар бўлганлар, Ислом йўлида ҳамма қийинчиликларга чидашга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилганлар. 

Ҳазрати Али Мадинадан Басрага кўчганларида Саҳл розияллоҳу анҳу у кишининг ўринларига Мадинада бошлиқ бўлиб қолганлар.

У киши Сиффийн жангида Али розияллоҳу анҳу билан бирга бўлганлар, Форс шаҳарларига волий бўлган саҳобалардан эдилар.

Ҳаммаси бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 40та ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан Абу Воил, Абийд ибн Саббоқ, Абдурроҳман ибн Абу Лайло, ўғиллари Абу Умома ва бошқалар ривоят қилдилар.

Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 38-санасида Куфада вафот этдилар. У кишига Али розияллоҳу анҳу жаноза ўқидилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat