Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муовия ибн Абу Суфён

Шахс | 1151

Муовия ибн Абу Суфён ибн Ҳарб Қурайший ал-Умавий, оналари Ҳинд бинти Утба ибн Робийъа, кунялари Абу Абдурроҳман, Қурайш қабиласидан, Умавийлар давлатининг асосчиси. 

Ҳижратнинг саккизинчи санасида Фатҳ кунида Исломга кирганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котибларидан бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳунайн ғазотида иштирок этганлар. Исломда улуғ фотиҳлардан бўлиб, у киши қилган фатҳлар Атлантика океанигача етиб борган.

У зот Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида Ислом аскарларига қўмондонлик қилганлар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврларида тўрт йил, Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида ўн икки йил, Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида тўрт йил чамаси Шомга волий бўлганлар. Мана шу вақтда у киши билан Али розияллоҳу анҳу ўрталарида келишмовчилик чиқади. Муовия Шомда ўзларини халифа деб эълон қиладилар. Бу ишнинг охири Али розияллоҳу анҳунинг ўлимлари билан тугайди. Оталарининг вафотидан сўнг халқ Ҳасан розияллоҳу анҳуга байъат қиладилар. Аммо Ҳасан розияллоҳу анҳу бу фитналар барҳам топиши учун ҳижратнинг 41-санасида халифаликни Муовияга топширадилар.

Муовия розияллоҳу анҳу ҳаммаси бўлиб, 163та ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Дардо, Жарир ибн Абдуллоҳ, Нуъмон ибн Башир, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абу Саъийд ал-Худрий, Соиб ибн Язийд, Абу Умома ибн Саҳл, тобеъинлардан Саъийд ибн Мусаййиб, Холид ибн Абдурроҳман, Ибн Сийрийн  ва бошқа кишилар ривоят қилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳ, Муовияни ҳидоят қилувчи, ҳидоят топган ва у сабабли ҳидоят топиладиган қил», деб дуо қилганлар.

Умар ибн Хаттоб Муовияни араблар Кисроси деб атаганлар. 

Абдуллоҳ ибн Аббос: «Муовия дийнда фақиҳлардан эди», деганлар.

  Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 60-санасида Шомда вафот этдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat