Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Жуҳайфа

Абу Жуҳайфа куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Жанода ас-Сувоийдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида бу зот ҳали балоғат ёшига етмаган эдилар. Абу Жуҳайфа Куфада истиқомат қилдилар. Ана шу ердаги хазинага бошлиқ бўлдилар. У киши ҳазрати Алининг қўриқчиларидан эдилар. Али розияллоҳу анҳу бу зотни «Ваҳбул хайр» деб атаганлар.

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилдилар. Бу зотдан ўғиллари Авн, Абу Исҳоқ Саъбий, Исмоил ибн Абу Холид, Али ибн Арқам ва бошқалар ривоят қилганлар. Учта «Саҳиҳ» соҳиблари бу зот тўплаган ҳадислардан ўз китобларига киритганлар.

Абу Жуҳайфа ҳижратнинг 63-санасида, Башр ибн Марвон Ироқда волий бўлган пайтда вафот этдилар. У киши Куфада энг охирги вафот этган саҳоба эдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat