Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Айюб ал-Ансорий

Шахс | 1332

Абу Айюб куняси билан машҳур бўлган бу улуғ саҳобанинг асл исмлари Холид ибн Зайд ибн Кулайб ал-Хазражийдир. 

У киши Нажжор қабиласидан эдилар. Исломга ҳижратдан олдин кириб, иккинчи Ақаба байъатида иштирок этдилар. 

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу Бадр, Уҳуд, Хандақ ва бошқа ҳамма ғазотларда иштирок этдилар. Сиффийн ҳамда Жамал урушларида Али розияллоҳу анҳу билан бирга бўлдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларида ансорларнинг ҳар бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз шахсий уйларига тушиб, яшашларини истар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса туялари танлаган ерга тушишларини айтдилар. Шунда туя тўғри бориб, Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг уйи тўғрисида тўхтади. Ўша пайтда ансорлар ичида Абу Айюбдан кўра бахт­лироқ киши йўқ эди.

Бу зот ҳаммаси бўлиб 155та ҳадис ривоят қилдилар ва бу ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу душманларга қарши жиҳодда қатнашишни жуда ҳам ёқтирар эдилар. Язийд  ибн Муовия билан Қустантиния (Истанбул)ни фатҳ этиш учун кета туриб, йўлда касал бўлиб қоладилар. Язийд  у кишини қайтариб юбормоқчи бўлганида унга Аллоҳнинг «Инфиру хифаф-ав ва сиқала» («Енгил бўлса ҳам, оғир бўлса ҳам, қўзғалингиз») оятини келтириб, «Мени ҳам ўзинглар билан олиб кетинглар», деб айтадилар. Язийд  Абу Айюб ал-Ансорийни ўзи билан олиб кетади. 

  Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 52-санасида (милодий 672 санада) Қустантинияда вафот этадилар. Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг қабрларини ҳатто румликлар ҳам зиёрат қилар эдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat