Абдуллоҳ ибн Муғаффал ал-Музаний розияллоҳу анҳу Мадинада истиқомат қилдилар. Умар ибн Хаттоб халифалик даврларида Басрага Исломдан дарс бериш учун ўн нафар саҳобани юборадилар, уларнинг орасида Абдуллоҳ ибн Муғаффал ҳам бор эдилар.
Бу зот ҳаммаси бўлиб 43та ҳадис ривоят қилдилар. Бу кишидан Абдуллоҳ ибн Бурайда, Абу Муаммар, Абдулворис, Ҳусайнул Муаллимлар ривоят қилганлар. Бу зот ривоят қилган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.
Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 57-санасида Басрада вафот этдилар.