«Асҳоби суффа» саҳобаи киромлардан бир гуруҳига берилган ном бўлиб, уларнинг турар жойлари бўлмаганлигидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ортидаги суффада яшаб, кўпроқ Масжиди Набавийга келган хайр-эҳсонлардан кун кўрар эдилар.
Ҳозирги кунда ҳам ўша суффа ислоҳ қилинган ҳолда сақланиб қолган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоби суффаларни эҳтиром қилар, кўнгилларини кўтарар, кўпинча улар билан бирга ўтирар эдилар.