Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салама розияллоҳу анҳу

Салама ибн Амр ибн Сино ал-Акваъ ал-Асламий, кунялари Абу Муслим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки марта байъат қилган саҳобалардан. 

У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ғазотда иштирок этганлар. «Зув-ҳард» ғазотида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни душманлар зарбасидан сақлаб қолганлар. 

Усмон ибн Аффоннинг халифалик даврларида Африка ғазотларида иштирок этган, шижоатли камончи ҳамда чиройли хулқли, олийжаноб саҳобалардан эдилар.

Ҳаммаси бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 77та ҳадис ривоят қилганлар. 

Бу кишидан Мадина аҳлидан кўп жамоатлар, ўғиллари Иёс, қуллари Язийд ибн Аби Убайд ва бошқалар ривоят қилганлар. 

Бу киши ривоят қилган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кучлиларимиз ичида энг яхшиси Салама ибн Акваъдир», деб марҳамат қилганлар.

Ўғиллари Иёс «Отам ҳеч ёлғон гапирмас эдилар», деб айтадилар.

  Бу зот Мадинада истиқомат қилдилар. Кейин Мадинадан уч мил узоқликда жойлашган Рабза номли қишлоққа кўчиб ўтдилар. Ҳижратнинг 74-санасида 80 ёшларида ана шу ерда вафот этдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat