Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа Мозиний ал-Ансорий ишончли ҳадис тўпловчи тобеъинлардан бўлганлар. Оталари улуғ саҳобалардан эдилар. У киши ҳадисларни оталаридан, Абу Саъийд ал-Худрий, Ато ибн Ясор, Умар ибн Абдулазиз, Соиб ибн Ҳаммодлардан ривоят қилдилар.
Бу зот Абу Жаъфарнинг халифалик даврларида вафот этдилар.