Рифоъа ибн Рофеъ ибн Молик ибн Ажалон Ансорий аз-Зурқий, кунялари Абу Муоз. Оналари Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул исмли мунофиқнинг синглиси Умму Моликдир.
Уҳуд, Хандақ, Ризвон байъати ва бошқа бир қанча маъракаларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан иштирок этганлар.
Рифоъа ибн Рофеъ Жамал, Сиффийн урушларида Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан иштирок этган улуғ саҳобалардан эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 24та ҳадис ривоят қилганлар. Абу Бакр ва Убода ибн Сомитлардан ҳам ривоят қилганлар.
У кишидан ўғиллари Убайд, Муоз, иниларининг ўғли Яҳё ибн Халлод, Зирор ибн Сард ва бошқалар ривоят қилганлар.
Бу киши ривоят қилган ҳадислардан баъзиларини машҳур учта «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар. Бу зот ҳижратнинг 41-санасида вафот этдилар.