Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амр ибн Салама

Амр ибн Салама ибн Нуфайъ ал-Жармий, кунялари Абу Бурайд. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Қуръонни кўп ёдлаганлари учун қавмларига имом бўлдилар. Ана шу вақтда 7 ёшда эдилар. Чунки бу киши қавмлари номидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига элчи бўлиб келганларида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қориларингиз имом бўлсин», деб айтган эдилар.

«Жарм» – қабиланинг номи. Амр ибн Салама розияллоҳу анҳу ана шу қабилага мансуб бўлганлар. Ўша қабила яшайдиган маконда сувли жой бор эди. Ўтган-кетган барча мусофирлар ўша ерда тўхтаб, дам олишар, сув ичиб, уловларини суғорар эдилар. Шу жумладан, у ерда мусулмонлар ҳам тўхтар, намоз ўқир, Қуръон тиловат қилар эдилар. Атрофда ўйнаб юрган ёш бола – Амр ибн Салама улардан эшитган нарсаларни ёдлаб олган эди. 

Жарм қабиласи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабарларини эшитиб, у зотнинг ҳузурларига вакил гуруҳ юборди. Ўша гуруҳ ичида Амр ибн Салама розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашувдан кейин у киши ўз қавмига имом бўлиб қолдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat