Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абдуллоҳ ибн Салом

Абдуллоҳ ибн Салом ибн Ҳорис Ансорий ал-Хазражий, кунялари Абу Юсуф. Сулолалари Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоққа етиб боради. Бу кишининг исмлари жоҳилиятда Ҳусайн бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Абдуллоҳ деб ўзгартирадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага борганларида Абдуллоҳ ибн Салом аввалгилардан бўлиб Исломга кирганлар. Бу зот шаънларига Қуръоннинг Раъд ва Аҳқоф сураларида оят нозил бўлган.

Буюк муфассирлардан имом Ибн Касир ўз тафсирларида имом Бухорий, Муслим ва Насаийларнинг имом Моликдан қилган ривоятларини келтириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абдуллоҳ ибн Саломдан бошқа ер юзида юрган бирор киши ҳақида «Албатта, у аҳли жаннатдан», деганларини эшитмадим», деб айтадилар.

Абдуллоҳ ибн Салом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳаммаси бўлиб 25та ҳадис ривоят қилганлар. 

Бу зотдан ўғиллари Юсуф ва Муҳаммад, буюк саҳобалардан Абу Ҳурайра, Анас ибн Молик, Зирора ибн Авф ва тобеъинлардан ҳам бир нечалари ривоят қилганлар.

Абдуллоҳ ибн Салом Умар ибн Хаттоб билан бирга Байтул Мақдис ва Жосияни фатҳ этишда иштирок этдилар. 

Али розияллоҳу анҳу билан Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳулар ўртасида бўлган фитналарда тахтадан қилич қилиб олиб, бу фитналарнинг барчасидан четландилар. Вафот этгунларига қадар Мадинада истиқомат қилдилар. Ҳижратнинг 43-йили оламдан кўз юмдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat