Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳл ибн Аби Ҳасма

Саҳл ибн Абдуллоҳ ибн Аби Ҳасма ал-Ансорий ал-Авсий, кунялари Абу Абдурраҳмон. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ёшлари саккизда эди. 

Ҳадисларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, Зайд ибн Собит ва Муҳаммад ибн Масламалардан ривоят қилдилар. 

Бу кишидан ўғиллари Муҳаммад, инилари Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Аби Ҳасма, Нофеъ ибн Жубайр, Урва ибн Зубайр ва бошқалар ривоят қилдилар.

Улуғ зотлардан Абу Ҳотам ар-Розий: «Саҳл дарахт остида байъат берган саҳобалардан эди. Бундан бу саҳоба Бадрдан ташқари ҳамма ғазотларда иштирок этганлар, деган хулоса чиқади», деб айтганлар.

Бу зот Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврининг аввалида вафот этдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat