Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салама ибн ал-Акваъ

Салама ибн Амр ибн Сино ал-Акваъ ал-Асламий, кунялари Абу Муслим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки марта дарахт остида байъат берган саҳобалардан. Расулуллоҳ алайҳиссалом билан еттита ғазотда иштирок этганлар, «Зув-қард» номли ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни душманлар зарбасидан сақлаб қолганлар. 

Усмон ибн Аффоннинг халифалик даврларида Африка ғазотларида иштирок этган шижоатли камончи, чиройли хулқли, олийжаноб саҳобалардан эдилар.

Ҳаммаси бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 77та ҳадис ривоят қилдилар. Бу кишидан Мадина аҳлидаги жамоатлар, ўғиллари Иёс, қуллари Язийд ибн Абу Убайд ва бошқалар ривоят қилганлар.


Топ рейтинг www.uz Openstat