Зирр ибн Ҳубайш ибн Ҳабаша ибн Авс ал-Асадий. Улуғ тобеъинлардан бўлиб, жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам яшадилар, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмадилар.
У киши Қуръон олими ва фозил зотлардан эдилар. Ҳатто Ибн Масъуд ҳам араб тили ҳақида шу зотдан сўрар эдилар.
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳу Куфада истиқомат қилдилар. 120 йил умр кўрдилар.
У зот ҳижратнинг 83-йили Жаможим воқеасида вафот этдилар.
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳу ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абу Зарр, Ибн Масъуд, Абдурраҳмон ибн Авф, Аббос, Убай ибн Каъб, Сафвон ибн Ассол, Оиша онамиз розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилдилар.