Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буруж сураси

Маккада нозил бўлган. 22 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг исми унинг биринчи оятидаги «заатил буружи» сўзидан олинган. «Буруж» «бурж» сўзининг кўплиги, яъни «буржлар» дегани бўлиб, луғатда «кўтарилиш», «зоҳир бўлиш» деган маъноларни англатади. Истеъмолда эса бир туркум юлдузларга нисбатан ҳам «бурж» сўзи ишлатилади.

Буруж сураси ҳам бошқа маккий сураларга ўхшаб, Ислом ақийдаси ҳақиқатларини муолажа қилади.

Бу сура душманлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ва мусулмонларни диндан қайтариш мақсадида қаттиқ азобга дучор қилганларида нозил бўлган. Бу сурада Аллоҳ таоло мўминларнинг душманларини огоҳлантириб, оқибатлари ёмон бўлишини эслатади.

Мўминларни эса сабрга чақиради. Улардан аввал ўтган диндорлар ҳам кўп азоб-уқубатларга дучор бўлганликларини айтади.

«Асҳабул ухдуд» қиссасини ўрнак учун келтиради.

Кофирлар Фиръавн ёки Самуд қавми каби кучли, аскарлари кўп бўлса ҳам, мағлубиятга учрашини эслатади.

Охиратда мўминлар жаннатда, уларнинг душманлари дўзахда бўлади.

Буруж сураси буржлар эгаси бўлмиш осмон ила, ваъда қилинган кун – қиёмат ила ва гувоҳлик берувчилар ҳамда гувоҳлик берилганлар ила қасам ичиш билан бошланади.

Кейин эса ухдуд эгаларининг қиссаси ва уларга нисбатан қилинган таҳдид зикр қилинади.

Сўнгра Аллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандаларига озор берганлардан ўч олишга қодир экани баён этилади. Шунингдек, Фиръавн ва унинг лашкари қиссаси келтирилади.

Ниҳоят, Қуръони Каримни васф қилиш ила сураи каримага хотима ясалади.


Топ рейтинг www.uz Openstat