Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жосия сураси

Маккада нозил бўлган. 37 оятдан иборат.

«Жосия» сўзи «тиз чўкувчи» деган маънони билдиради. Ушбу сураи каримадаги қиёмат куни васфига оид оятлардан бирида «Ҳар бир умматни тиз чўккан ҳолида кўрурсан», дейилади. Яъни қиёмат кунининг даҳшати жуда ҳам кучли бўлганидан, улар тик тура олмай, тиз чўкиб қоладилар. Ана шу оятдаги «жосия» калимаси сурага ном бўлиб қолган.

Маккада нозил бўлган ушбу сура мушрикларнинг Ислом даъватини қандай қарши олганларини тасвирлайди. Бошқа маккий суралар каби, бу сурада ҳам ақийда масаласига алоҳида эътибор берилади. Аллоҳ таолога ва Унинг ваҳдониятига, Қуръони Каримга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, охиратга, қайта тирилишга ва жазо-мукофот берилишига иймон ҳақида сўз юритилади.

Сура Қуръони Карим ва унинг масдари хусусидаги оятлар билан бошланади. Аллоҳ таоло Ўз Китобини нима учун нозил қилгани баён этилади.

Сўнгра Аллоҳ таолонинг Биру Борлигига далолат қилувчи борлиқдаги белгилар баён қилинади. Осмонлардаги аломатлар эсланади. Шунингдек, кечаю кундузнинг алмашиниши, шамолларнинг бўйсундирилиши ва ёмғирлар ҳам Аллоҳнинг улуғлиги ва қудратига оят-белги экани тушунтирилади.

Қуръони Каримни инкор қилувчи жиноятчилар ва уларнинг оқибати нима бўлиши айтилади.

Кейинги оятларда Аллоҳ таоло бандаларига улуғ неъматлар бергани учун уларнинг шукр келтиришлари лозимлиги таъкидланади. Сурада ўтган умматлардан Бану Исроил ҳақида сўз кетади. Аллоҳ таоло уларга неъматлар бериб, ҳурматлагани, улар эса бу фазлу карамни ношукрлик ва исён ила қарши олганлари эслатилади. Шу муносабат билан жиноятчи, гуноҳкор қавмларнинг пайғамбарлар даъватига нисбатан ёмон муомаласи ҳақида сўз юритилиб, Аллоҳ таолонинг адолати бу ишни тақозо этмаслиги уқтирилади. Кейин эса мушрикларнинг залолатга кетиш сабаблари зикр этилади.

Жосия сурасининг охирида қиёмат куни кишилар иккига бўлинишлари, бир гуруҳ жаннатий, иккинчи гуруҳ дўзахий бўлиши, ҳар бир гуруҳ қилмишига яраша жазо ёки мукофот олиши ҳақидаги оятлар келади.


Топ рейтинг www.uz Openstat