Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қоф сураси

Маккада нозил бўлган. 45 оятдан иборат.

Ушбу сураи шарифага ўзининг аввалида келган, алифбо ҳарфларидан бири бўлган «Қоф» исм этиб ихтиёр этилган.

Қоф сураси Маккада нозил бўлган сураларнинг ичида ўзининг шиддати, қалбларни ларзага солиши билан ажралиб туради. Бу сура кучли хитоблар ила инсоннинг кўзини очиб, унга ўлимни, қайта тирилишни, ҳисоб-китобни ва жаннат-дўзахни эслатади.

Сура қасам билан бошланиб, пайғамбарликни ва ўлгандан сўнг тирилишни инкор қилувчи мушрикларни қоралайди. Қуръони Карим бу муҳим масалани муолажа қилибгина қолмайди, балки издан чиққан, адашган қабилаларни тарбиялаб, тўғри йўлга солишга ҳам ҳаракат қилади.

Аллоҳ шундай мисолларни келтирадики, улар ёрдамида ҳамма нарсани, жумладан, ер ўликларни кемириб бораётганини ҳам билишини баён этади. Борлиқдаги барча мавжудот ва махлуқотларни Ўзи яратганини таъкидлайди. Ўтган кофир қавмларнинг қисматини эслатади.

Инсонни доимо икки фаришта кузатиб, амалларини ёзиб бориши ҳам Аллоҳнинг амри ила бўлади. Қолаверса, ўлим пайтида ҳақ зоҳир бўлади. Охиратда – қиёмат қоим бўлганда ҳамма қилганига яраша жазо ёки мукофот олади.

Сурада жаҳаннамнинг ҳоли алоҳида, жаннат аҳлининг ҳоли алоҳида тавсиф қилинади.

Ниҳоят, суранинг охирида Набий алайҳиссалом ва мусулмонлар сабрга чақирилиб, Аллоҳга ҳамд айтиш ва Уни поклаб ёдга олиш, охиратни эслаш тавсия этилади.


Топ рейтинг www.uz Openstat