Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лайл сураси

Маккада нозил бўлган. 21 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи сўзидан олинган. «Лайл» – «тун» деганидир. Аллоҳ таоло бу сурани тун ила қасам ичиб бошлаганидан, унга «Лайл» номи берилган.

Бу сурада ҳаётнинг қарама-қарши йўллари баён қилинган. Сура иккига бўлиниб, биринчи бўлагида бир-биридан тубдан фарқ қилувчи ахлоқий сифатлар келади. Бир гуруҳ кишилар ўз бойликларини Аллоҳ таолонинг розилиги учун сарфлайдилар, тақводор бўлиб, қалбларини пок тутадилар, яхшини яхши, ёмонни ёмон деб биладилар.

Иккинчи гуруҳдагилар эса хасис, бахил, Аллоҳ таолодан қўрқмайдиган, бандадан уялмайдиганлар бўлиб, ҳақиқатни ёлғон, разолатни фазилат деб ҳисоблайдилар. Албатта, ҳар ким ўз қилмишига яраша қиёматда мукофот ёки жазосини олади.

Суранинг иккинчи қисмида Аллоҳ таоло инсонга тўғри йўлни кўрсатиб қўйгани, пайғамбарлар, самовий китоблар юборгани эслатилади.

Лайл сурасининг аввалида тун, кун ва эркагу урғочининг яратилиши ила қасам ичилиб, одамларнинг ҳатти-ҳаракатлари турлича бўлиши таъкидланади.

Сўнгра саодат ва шақоват йўли баён қилинади. Нажот изловчи киши учун юриши лозим бўлган йўл кўрсатилади. Яхшиларнинг сифатлари қандай бўлади-ю, ёмонларнинг сифати қандай бўлади – очиб берилади.

Шунингдек, аҳли жаннат ва аҳли дўзах васфлари келтирилади.

Кейин эса кофир ва осийларнинг тўплаган молу дунёлари охиратда ҳеч қандай манфаат бермаслиги ажойиб услуб ила айтиб ўтилади.

Суранинг хотимасида солиҳ мўмин киши қандай бўлишига мисол келтирилади.


Топ рейтинг www.uz Openstat