Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тағобун сураси

Мадинада нозил бўлган. 18 оятдан иборат.

«Тағобун» сўзи баҳонинг пастлашини билдиради. Бу сурада у қиёмат кунининг исми сифатида зикр қилинган ва унга ном бўлиб қолган.

Тағобун сураси барча маданий суралар каби, шариат аҳкомларига алоҳида иноят билан қарайди, лекин сиёқидан маккий сураларга ўхшайди. Бошида Аллоҳ таолонинг улуғлиги, Унинг қудратининг белгилари ҳақида сўз кетади. Сўнгра ўз Роббини эътироф этган мўмин ва Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирган кофирларнинг баёни келади. Илгариги умматлар Аллоҳ таолонинг пайғамбарларини ёлғончига чиқарганликлари учун қандай азоб-уқубатларга дучор бўлганлари эслатилади.

Сурада мушриклар иқрор бўлсалар ҳам, инкор этсалар ҳам, барибир ўлгандан кейин қайта тирилиш ҳақлиги қасам билан кафолатланади. Шу билан бирга, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилишга, илоҳий даъватдан юз ўгирмасликка чақирилади. Баъзи хотин ва фарзандларнинг душман бўлиб, мўминни Аллоҳ таолонинг йўлидан, жиҳоддан қайтаришга сабаб бўлиб қолишидан огоҳлантирилади.

Ва, ниҳоят, суранинг сўнгида Аллоҳ таолонинг йўлида, Унинг динининг ривожи йўлида мол-дунёни аямасликка чақирилиб, бахиллик ва қизғанчиқликдан ҳазар қилишга даъват этилади. Чунки мўмин кишининг сифатларидан бири Аллоҳ таолонинг розилиги учун Унинг йўлида нафақа қилиш – мол-дунё сарфлашдир.


Топ рейтинг www.uz Openstat