Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаққо сураси

Маккада нозил бўлган. 52 оятдан иборат.

Бу сураи карима ўзининг биринчи сўзини ўзига ном қилиб олган. «Ал-ҳаққо» сўзи луғатда «ҳақиқатда бўлувчи» деган маънони билдириб, қиёмат кунининг номларидан биридир.

Бу сураи карима бошқа суралар каби ақийда ва иймоннинг собит бўлишига қаратилган бўлиб, унда қиёмат ва унинг даҳшатлари, охират шиддатлари, Од, Самуд, Лут, Фиръавн ва Нуҳ қавмларига ўхшаш бузғунчи, динга қарши бўлган қавмларнинг оқибати нима бўлгани ҳақида зикр қилинади.

Шунингдек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу сурада бахтиёрлар ва бадбахтлар ҳақида ҳам хабар қилади.

Ушбу суранинг нозил бўлишидан асосий мақсад Қуръони Карим илоҳий калом эканининг ҳақлигини ва Набий алайҳиссалом адашганлар томонидан қилинаётган туҳматлардан пок эканларини исбот қилишдир.

Сура қиёмат куни даҳшатлари ва уни ёлғонга чиқарганларнинг ўша пайтдаги аҳволи қандай кечишининг васфи билан бошланади. Сўнгра дудга (қиёмат сурнайига) пуфланганда, оламнинг хароб бўлиши, тоғларнинг парчаланиши, осмонларнинг ёрилиши каби фожиалар зикр қилинади.

Ундан кейин ўша қўрқинчли Кунда (қиёматда) ким бахтиёру ким бадбахт бўлиши, бахтиёрларга амал китоблари (яъни бу дунёда қилган ишлари ёзилган номаи аъмоллари) ўнг қўлларидан берилиб, ҳурмат ва улуғ неъматларга эришишлари, кофирларнинг амал китоблари эса чап тарафларидан берилиб, хору зор бўлишлари васф қилинади.

Набий алайҳиссалом Қуръони Каримнинг оятлари қандай нозил бўлган бўлса, шундай, омонат билан етказишларининг ҳужжат-бурҳони зикр қилинади.

Ва, ниҳоят, сураи карима Қуръони Каримни улуғлаш, у мўминлар учун раҳмат ва кофирлар учун ҳасрат китоби эканини таъкидлаш билан тамом бўлади.


Топ рейтинг www.uz Openstat