Кусти азфор – Ямандаги Азфор деган жойдан келтириладиган хушбўйлик. У аслида Ҳиндистондан олиб келинадиган, исириқ каби тутатиладиган хушбўй чўп бўлган. Уни майдалаб, бирор суюқликка қўшиб, хушбўй модда ҳосил қилинган. Бироқ азадор аёлларга хушбўйланиш эмас, балки ҳайз қонининг ҳидини кетказиш учун ғуслда ундан фойдаланишга рухсат берилган.