Масжидда намоз ўқиётганимда бир одам гарчи такбир айтиб қўлим билан тўсишимга қарамай, олдимдан, сажда қиладиган жойимдан кесиб ўтиб кетса, намоз бузиладими? Қайта ўқиш керакми? Ёки бузилмайдими?
Укам ремонт талаб дом сотиб олиб, ўзи ремонт қилиб қайта сотиб ва яна қайта дом олиб, шу бизнез билан шуғулланмоқчи. Ҳар йили шу домни пули билан фойдани қўшиб закот чиқариладими ёки топган фойдасиданми?
Бир нарсамни ўғирлатиб ёки йўқотиб қўйган бўлса ва бир одамнинг қўлида кўрса ва у одам бу нарсани бировдан сотиб олганлигини айтиб бермаса, шу мулкка ким ҳақли?