Мен кўпинча вазият тақози билан ёки бошқа бир ҳолатда яхшилик қиламан. Лекин ўша пайтда Аллоҳ учун деб, алоҳида ният қилмаган бўламан. Ўша амаллар учун савобдан умид қилсам бўладими?
Исмимнинг маъноси қандай эканлигини билмоқчи бўлиб, кўп сайтларга кирдим. Лекин аниқ исмим ёзилган исмни топа олмадим. Исмим Муҳриддин. Бу диний исмми? Унинг маъноси нима?
Агар эрнинг аёли етим. Лекин икки акалари бор. Эри аёлига яхши муомила қилиб, яхши муносабатда бўлса, қўлидан келганча аёлини рози қилса, эри учун икки ажр бўладими? Яъни аёлига ва етимга қилгани учун.
Устоз илтимос, менга ва яқинларимга Аллоҳдан мукаммал ҳидоят сўраб дуо қилинг! Мен қандай қилиб онамни ва бошқа яқинларимни ҳидоятига сабабчи бўлишим мумкин?
Устоз, бир иккиланиб турган масалада маслаҳатингизга муҳтожман. Саволим: Янги сотиб олинган машинага қон(хўроз) чиқариб, ғилдиракларига суртиш тўғрими? Ўзи нима иш қилсак тўғри бўлади?
Ҳурматли устоз бир ривоятда Ҳазрати Али р.а жангда оёқларига найза кирган экан. Тортиб чиқарамиз дейишса, оғриқ жуда қаттиқ. Али р.а намозга турганимда суғуриб оласизлар, деган эканлар. Намозда турганларида давоми...