Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўзга дори томизса

21:23 / 23.05.2019 | Оллоёр | 3483
Ассалому алайкум! Шамоллагани сабабли кўзимга 2 томчи дори солгандим, бироздан кейин танглайимдан дорини аччиқ таъми келди. Бу билан рўзам очилмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар димоққа дори тушса ва уни ютиб юбормаса рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари “рўза очилади”, дейишади. Шунингдек тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби ҳалқумга йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал. 

وَلَوْ أَقْطَرَ شَيْئًا مِنْ الدَّوَاءِ فِي عَيْنِهِ لَا يُفْطِرُ صَوْمَهُ عِنْدَنَا  

Агар даво мақсадида кўзига нарса томизса, бизнинг наздимизда рўза очилмайди. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat