Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Катта фаришталар

16:45 / 27.08.2022 | Shirin | 1093

Ассалому алайкум! Елкаси билан қулоғининг юмшоғи оралиғи 500 йил бўлган фаришталар кимлар


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أُذِنَ لِي أَنْ أُحَدِّثَ عَنْ مَلَكٍ مِنْ مَلَائِكَةِ اللهِ تَعَالَى مِنْ حَمَلَةِ الْعَرْشِ، إِنَّ مَا بَيْنَ شَحْمَةِ أُذُنِهِ إِلَى عَاتِقِهِ مَسِيرَةُ سَبْعِ مِائَةِ عَامٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالضِّيَاءُ وَالْبَيْهَقِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга Аллоҳ таолонинг Аршни кўтариб турувчи фаришталаридан бири ҳақида гапиришимга изн берилди. Унинг қулоғининг юмшоқ жойидан елкасигача бўлган масофа етти юз йиллик масофадир», дедилар».
Абу Довуд, Зиё ва Байҳақий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаришталар ҳақидаги тафсилотларни одамларга сўзлашлари учун уларга Аллоҳ таоло изн бериши керак экан. Аршни кўтариб турувчи фаришталар шу қадар катта бўлса, Аршнинг ўзи қанчалик улкан эканини тасаввур қилиш ниҳоятда қийин бўлса керак. Энди ана шу Аршнинг яратувчиси – Аллоҳ таолонинг сифатини ҳар ким ўзи билиб олгани маъқул. Ана шундай фаришталар хизматида бўлиб турган Аллоҳ таолодек Зотнинг иқобидан қочиб, қутулиб бўладими?! Шунинг учун ўша фаришталарга иймон келтириб, Аллоҳ таолонинг айтганларидан четга чиқмай, бандаликни адо этиб юриш лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat