Ассалому алайкум! Дўстлар билан баҳслашиб қолдим. Рамазон ойида оғиз ёпиш вақти ҳақида. Дўстларим айтдики оғиз ёпиш вақти тақвимда берилган вақтдан ўтказмаслик керак деди. Ҳозир бу вақт бугунги кун билан 3:38 ни кўрсатяпти. Мен эса саҳарликни бамдод ўқишдан(бомдод кириш вақти 4:00 кўрсатиляпти) олдин, яъни 4:30 да қиламан. Дўстим тақвим вақтидан ўтса нотўғри деди. Мени ҳаракатларим ҳақида маълумот берсангиз. Савол Жанубий Корея давлатидаги талабалардан ёзилди
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Дўстингиз тўғри айтибди. Сиз шундай қилиб тутган кунларингизни ҳаммасини қайтадан қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!