Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳум одамнинг қазолари

11:00 / 29.05.2019 | Inomjon | 2519

Ассалому алайкум! Бугун Зўр тв да бўлаётган “Зикр аҳлидан сўранг” кўрсатувида бир нарса эшитиб қолдим. Марҳумларнинг қазо рўзалари учун фидя, қазо намозларининг ҳар бир маҳали учун 2 кг буғдой берса адо бўлади дейилган. Шунга нима дейсизлар? 1. Марҳум отамнинг қазо рўзалари учун фидя берсам холис бўладиларми? Бу фидяни кимга бераман? Масжидга берса бўладими? 2. Марҳум отамнинг қазо намозлари учун 2 кг буғдой ёки шуни пулини берсам ҳар бир маҳали учун холис бўладиларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ҚАРЗЛАРНИ АДО ҚИЛИШ 

Васиятларни адо қилишга Аллоҳнинг ҳақлари ҳам киради. Юқорида биз маййитнинг зиммасидаги бандаларнинг ҳақларини адо қилишни баёнини қилиб ўтдик. Бу ерда эса, Аллоҳ таолонинг фарз ва вожиб бўлган ҳақларини адо қилишнинг баёнига ўтамиз. Маййитнинг зиммасидаги одамларнинг ҳақлари адо қилинганидан кейин мол ошиб қолса, ўша қолган молни уч қисимга бўлиб, бир қисмидан маййитнинг қолдирган намоз ва рўзаларининг фидясини, адо қилмаган закот, ҳаж, садақаи фитр ёки назр ва қасамларининг каффоротларини адо қилинади. Агар маййит ушбу ҳақларни адо қилишга васият қилган бўлса, юқорида айтиб ўтганимиздек ортиб қолган молнинг учдан биридан бу ҳақларни адо қилишлари вожиб бўлади. Агар молнинг учдан бири етмаса, етганича адо қиладилар. Қолган учдан икки қисми меросхўрларнинг ҳақи бўлиб қолади. Агар меросхўрлар оқил, болиғ бўлсалар, маййитнинг Аллоҳ таолодан бўлган қарзларини молнинг қолган учдан икки қисмидан адо қилсалар маййитнинг охиратда бўладиган жавобгарликдан кутқариб қолган бўладилар ва ўзлари ҳам улкан савобга эга бўладилар. Агар меросхўр мажнун ёки балоғатга етмаганлар бўлса, учдан икки қисмдан уларнинг ҳиссаларини ажратиб бериш вожиб бўлади. Улар рози бўлсаларда, маййитнинг қарзларига сарфланмайди. Агар рози бўлмасалар, Аллоҳ таолонинг ҳақларини адо қилмай, қолган молнинг учдан икки қисмини меросхўрлар ўзаро таққсим қилиб оладилар. (Муфидул ворисин)
Тажҳиз, такфин, одамларнинг қарзини адо қилингандан ошиб қолган мол уч қисмга бўлиниб, учдан бири Аллоҳ таолонинг ҳақларини адо қилишга етса, лекин маййит у ҳақларни адо қилишга васият қилмаган бўлса, меросхўрлар Аллоҳнинг ҳақларини адо қилишлари шарт эмас. Маййит васия қилмагани учун гуноҳкор бўлиб қолаверади. Хулоса қилиб айтсак, бандаларнинг қарзлари билан Аллоҳ таолонинг қарзларини адо қилишда учта фарқ бор:
1-Бандаларнинг қарзларини адо қилиш маййитнинг васиятига боғлиқ эмас. Балки васият қилмаган бўлса ҳам тажҳиз ва такфиндан кейин бандаларнинг ҳақини адо қилиш фарз бўлади. Аллоҳ таолонинг қарзларини адо қилиш эса, маййитнинг васиятига боғлиқдир. Васият қилса, адо қилиш вожиб, васият қилмаса адо қилиш меросхўрлар зиммасига вожиб эмас.
2-Бандаларнинг ҳақларини адо қилишда чеклов йўқ. Тажҳиз ва такфиндан кейин қолган молнинг ҳаммасидан маййитнинг қарзларини адо қилиш фарз бўлади. Аллоҳ таолонинг ҳақларини эса, баданларнинг ҳақларини адо қилганидан кейин ошиб қолган молнинг уч қисмга бўлиб, бир қисмидан Аллоҳнинг ҳақларини адо қилиш вожиб бўлади. Учдан биридан зиёдасини адо қилиш меросхўрларнинг зиммасига фарз эмас.
3-Аллоҳ таолонинг ҳақларини бандаларнинг ҳақларини тўлиқ адо қилинганидан сўнг адо қилиш фарз бўлади. 

НАМОЗ, РЎЗА ВА БОШҚАЛАРНИНГ ФИДЯСИ МИҚДОРИ 

1- Ҳар кунлик беш вақт намоз витр қўшилиб олтити бўлади. Ҳар вақт намознинг фидяси ярим соъ буғдой ёки унинг қиймати бўлади.
2-Бир кунлик рўзанинг фидяси бир вақт намознинг фидясига баробардир.
3-Неча йил закот бермаган бўлса, ўша йиллардаги молнинг миқдори аниқлаб, ҳар йилидаги молнинг қирқдан бири закотга чиқарилади.
4-Ҳаж фарз бўлиб маййит уни адо қила олмаган бўлса, маййит яшаган жойдан унинг номидан ҳаж бадал қилдирилади. Агар молнинг учдан бири бунга етмаса, етадиган жойдан ҳаж бадал қилдирилади.
5-Неча йил садақаи фитр бермаган бўлса, ҳар йил учун икки кило буғдой ёки унинг қийматини берилади.
6-Қурбонликка қодир бўла туриб қилмаган йиллари учун бир яшар кўй ёки эчкининг қиймати ёки мол-туянинг еттидан бир ҳиссасини чамалаб унинг қийматини садақа қилинади.
7-Тиловат саждаларини қила олмай қолган бўлса, ҳар бир сажда эвазига эҳтиётан бир вақт намознинг фидясича садақа қилинади.
8-Агар қолдирган намоз, рўза ва бошқаларининг аниқ адади маълум бўлмаса, таҳминан ҳисоб қилинади. (Ҳийлаи исқот рисоласи). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat