Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр азоби

07:51 / 30.09.2017 | Quddusiyo | 5143
Ассалому алайкум! Бу воқеалар биз тарафларда одамларни тилдан тилга ўтиб келаётган гаплар. Бир аёлни қабрга қўйишётганда у бурилиб қолаверди. Суриштирса у аёл болалар боғчаси мудираси бўлган ва рўзғорига боғчани озиқ-овқатидан доим фойдаланган. Яна бир майитни қабрга жойлаётганда қабрга тушган одамни чўнтагидан паспорт ва ичида алақандай қоғозлар тушиб қолган. У инсон рухсат олиб ҳужжатларини олиш учун қабрни очирган ва майитни тили ўсиб уни бўғзини ва бошини ўраб олганини кўрган. Суриштирилса у ғийбатчи, гап ташувчи бўлган. Албатта, умримиз қандай хотима топишини ҳеч кимимиз билмаймиз. Аллоҳ таоло Ўзи ва бандаси орасидаги гунохни кечириб юбориши мумкин. Лекин бу гунохлар бандалар ўртасида бўлаётган гунохлар. Банда эса қиёматда кечирмайди. Мени саволим шуки: Нима қилса бу инсонларни гунохи енгиллашади? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу каби гапларга жуда урғу бермаслик керак. Гуноҳкорлар ҳаққига дуо ва истиғфор айтиш лозим. Инсон ўлмасидан олдин тавба қилиши ва ҳар бир ҳақ эгасини ҳаққини адо қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat