Ассалому алайкум! Мен ҳар йили закотимни турмушга чиқиб, 4 фарзанди бор, лекин турмуш ўртоғи йўқ қизимга берар эдим. Бу закотим қабул қилиняптими? Агар қабул бўлмаса катта қиз фарзанди 18 ёшга тўлди. Шунга берсам бўладими? Улар мен билан яшамайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Адо бўлмайди. Аввалги йилларда қизингизга берганларингизни ҳам қайтадан адо қилинг. Набирангизга беришингиз ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!