Шайх хазратлари! «Ота-она ўтирган уйнинг томига чиқиб бўлмайди» дейилган баъзи адабиётларда. Хатто, ота-она ўтирган уйни томонига чиқса, кечирилмайдиган айб иш қилган бўлади, агар билмай чиқса ҳам, дейилган. Савол: Шуйдай ишни қилган киши кечирилмайдиган айб қилган бўладими? Саволга берилишига сабаб: Яшаб турган уйимизнинг баъзи қисми икки қаватли. Ота-онам уйнинг икки қаватли қисмидаги хонани ажратиб беришган (ушбу хонанинг биринчи қаватида нарса-буюмлар туради) ва бундан бошқа хона йўқ (бошқалари банд). Иккинчи қаватдалигимда, айрим пайтлар отам ёки онам ўз ишлари билан юқори хонадалигимни билса-билмасалар пастдаги хонага киришади. Бундан жуда ноқулай бўламан. Ўзим хоҳламаган тарзда гуноҳ иш қилаяпман, дейман. Савол такрорий ёки саволда нуқсонлар бўлса, маъзур тутасиз Устоз. Аллоҳ таоло рози бўлсин!