Ассалому алайкум! Ҳурматли "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъатининг аъзолари, ҳозирда Нақшбандия тариқатига қизиқишим баланд. Бунга марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Нақшбандия: вазифалар зикрлар" китоблари туртки бўлди. Мен яқинда интернетда доғистонлик Муҳаммад (Меҳмет) Адил ал-Кубруси ал-Раббони деган муршид ҳақида ўқиб қолдим. Ушбу шайхга эргашсам бўладими? 2. Бизнинг диёримизда ҳам Нақшбандия шайхлари борми? Бўлса, улар ҳақида маълимот бера оласизларми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У киши ҳақида бизда маълумот йўқ. Валлоҳу аълам!