Ассалому алайкум! Мен рўза бошлангандан бери тутяпман ва таровеҳ намозига боряпман. Лекин уйда намоз ўқимаяпман. Бу рўза қабул бўладими? 2) Таровеҳ намозини 5 вақт намоз ўқийдиган инсонларни қазо намозларни жамоат билан бирга ўқиладиган намоз дейишди. Бу гап тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Бир куни рўза тутиб эртасига ҳам тутишга тавфиқ берса бу аввалгисини қабул бўлганининг аломатидир. 2). Бекор гап. 5 вақт намозни ҳам бошланг. Валлоҳу аълам!