Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон кечалари ва ота-онани розилигига эришиш

10:31 / 05.06.2019 | Nizom Nuu | 1684
Ассалому алайкум! 1) Кунлар ҳисоби бўйича сананинг биринчи туни кириб келадими ёки куними? Яъни масалан Рамазоннинг 21-куни қайси вақтдан бошланади? 25-май кунини шомиданми, ёки 26-майнинг бомдодиданми? 2) Ўқишни тугатганимга 1 йил бўлгани йўқ. Уйланганман. Мутахасислигим бўйича ишлаб бошлагандим, лекин ишим Вахта кўринишида бўлганлигидан, анча вақт, 3 ойгача оиламдан узоқда бўлишимга тўғри келарди. Шунинг учун чин дилдан тақво учун ишимни ташлаб, масжидга яқин жойда ўқиш даврида қилиб юрган савдоим билан шуғулланиб нафақаи рўзғоримга етгулик савдо қила бошладим. Табиийки отам уйдагилар жудаям қаршилик қилишди, оиламда диний билим савияси ҳавас қиладиган даражада эмас. Ҳозир Аллоҳ гувоҳ ишларим сустлашган, қийинчиликни устидаман, сабрдаман алҳамдулиллаҳ. Борган сари уларнинг гаплари, писандсизликлари, пастга уришлари ортиб ҳаттоки мен бўлмасам очдан ўлардинг деган айбли гапларга ҳам етмоқда. Ўшандан бери қалбимизни роса роса кўп ранжитишган. Ота-онамни хурсанд қилишликка, уларни ранжитмасликка доимо ҳаракат қиламан, тортишмайман. Уларни дуоларини олишликка ҳаракат қиламан. Шариат бўйича мен хато қилмаганманми? Бу қийинчиликлар менга жазо ёки синовми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Якшанба куни қуёш ботгач душанба кечаси бошланади.
2). Албатта синов. Бир ҳалол соҳани етук мутахассиси бўлишга ҳаркат қилинг. Хоҳ у савдо бўлсин ёки бошқа касб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat