Ассалому алайкум муҳтарам Шайх Ҳазратлари. Ижозатингиз билан қуйидаги саволни сизга тақдим этсам. Агар киши суний тиш қўйдираётган бўлса таҳоратли бўлиши кераклигини, билмай таҳоратсиз тиш қўйдирганлар бўлса узрли эканини ушбу сайт орқали ўқиб билдим. Лекин биродарларимизда қуйидаги савол пайдо бўлипти. Агар киши жунуб ҳолатда (ёки аёллар ҳайз ҳолатида) қўйдирилган тиш масаласи қандай бўлади ?Жавобингиз учун Аллоҳдан сиз учун икки динё саодатини соъраб қоламиз. Амийн.
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарса бўлмайди.