Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат ва масҳ тортиш хусусида

22:18 / 15.01.2023 | abdulaziz | 659

Ассалому алайкум! Касалхонада даволанаётганимда оёғим куйиб қолди, 2022 йил 24-ноябрдан 30-декабргача куйган оёғимни ювмасдан масҳ тортдим, лекин соғ оёғимни ювиб, махси кийиб, таҳорат синганда масҳ тортиб юравердим, хато қилдимми? 30-декабрдан бери иккала оёғимни ювяпман, лекин махсини куйган оёғимга кия олмаяпман, фақат соғ оёғимга кийяпман, таҳорат синганда махсили оёғимга масҳ тортиб, куйганини ювсам, бу ҳам хатоми? Агар хато қилган бўлсам шу давр мобайнида ўқиган кундалик ва қазо намозларни қайтадан ўқийманми? 2-3 мартта ишхонада имомликка мажбурлаб ўтказишган эди, менга иқтидо қилганлар ҳам намозларини бошқатдан ўқиб олишсинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳсига масҳ тортиш дуруст бўлиши учун у иккала оёққа ҳам кийилган бўлиши керак. Икки оёқнинг бирига сув текказиш мумкин бўлмаса унга зарурат туфайли жабира боғлаб, ювиш ўрнига ўшанга масҳ тортиб, сўнгра унинг устидан маҳси кийса иккала маҳсига масҳ тортса бўлади. Таҳорат синганда битта оёқни ювиб, иккинчисига маҳси кийиб масҳ тортиш ҳам дуруст эмас. Битта маҳсига масҳ тортиб ўқиган намозларингизни қазосини ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat