Ассалому алайкум! Бир одам ўқув курсида ишласа ва унинг ўқувчилари яхши дарс қилиб келавермаганидан кейин, ўқувчилари дарс қилсин деб, дарс қилиб келмаган ўқувчидан 5000 сўмдан жарима олса ва ой охирида курсдаги энг яхши 3 та ўқувчига шу йиғилган пулга қандайдир совға олиб берса, шу қилинётган иш ислом ҳукмларини бузмайдими? Охиридаги ютуқ яхши дарс қилган ўқувчилар учун ҳалол бўладими? Бу қимор бўлиб қолмайдими? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат