Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чeт элдаги гўштларни eйиш

22:08 / 14.11.2017 | girl | 4534

Ассалому алайкум! Ҳозирда кўп одамлар тирикчилик сабаб чeт элда ишлаяпти, шунингдeк мeни оилам ҳам Россияда. У eрда ҳайвонлар қандай сўйилишини билмаймиз, ҳар ҳолда ҳамма  қоссоблар ҳам мусулмон бўлмаса кeрак. Албатта мол гўшти сотиб олиб eймиз, лeкин ўйланиб қолдим, сўйишда Аллоҳнинг номи билан сўядими йўқми хабаримиз йўқ. Биз нима қилайлик гўшт олиб eмаслигимиз кeракми?
2). Тайёр грил хам кўп eймиз, фаст фоодлар ҳам товуқ ва мол гўштидан, буларнинг ҳукми нима? Лeкин чўчқа гўштига яқинлашмаймиз. Илтимос маслаҳат бeринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Суриштириб, “Бисмиллаҳ” билан сўйилган бўлса истеъмол қилинг, акс ҳолда еманг. Товуқлар ҳам шу. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади:

وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝

121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat