- Ва алайкум ассалом! Имом Ғаззолийнинг гапларини оладиган бўлсак жуда кўпчилик маййит ҳақида бадгумонга борадиган бўлиб қолади. Ҳатто иймонда кетмади шекилли деб ортидан савоб бағишлашдан ҳам маҳрум бўлади. Аслида инсонга кирган зирапча ҳам гуноҳига каффорат бўлади. Ҳатто вафот топаётган вақтидаги қийналишлари ҳам кўплаб гуноҳларга каффорат бўлади. Уни кўрган инсонлар эса у ҳақида ёмон гумонга бориб, ўта гуноҳкор экан жуда қийналиб ўлди – деб айтишади. Бадгумон бўлиб гуноҳкор бўлгандан яхши гумонда бўлиб савоб олган яхши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинг¬лар», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Қолаверса умр бўйи судхўрлик қилиб ўтган қанча-қанча инсонлар ухлаб жони узилса, “Аллоҳга маҳбуб банда экан, осонгина жон берди” дейишади. Валлоҳу аълам!